Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +20.1C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Кореялик ишбилармонлар Сирдарёда замонавий иссиқхона мажмуаларини қуриши мумкин
Сўнги йилларда Ўзбекистонда қулай инвестиция муҳити шакллантирилди, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими яратиб берилди.

Натижада, республикада иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва соҳаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони кун сайин ортиб, улар самарали фаолият юритиб келмоқда.

Инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича ҳужжатлар тайёрлаш, экспертиза қилиш ҳамда тасдиқлашнинг янги, янада соддалаштирилган тартиби ишлаб чиқилиши натижасида мамлакатимиз инвестицион жозибадорлиги яхшиланиб, хорижий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестиция киритиш борасидаги таклифлар кўпаймоқда.

Бугун Жанубий Кореянинг замонавий иссиқхоналар комплекси қуришга ихтисослашган “Myung Sung Placon” компанияси делегацияси Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф давомида, компания директори КИМ Хюн Жу раҳбарлигидаги делегация аъзоларини вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Донёр Мадиримов кутиб олди.

Қабул жараёнида даставвал Сирдарёда бизнес юритиш имкониятлари ва истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Вилоятининг инвестицион жозибадорлиги борасида Жанубий Кореялик тадбиркор ва ишбилармонларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Мулоқот давомида кореялик шерикларга вилоят ҳудудида умумий қиймати 5 млн. доллар бўлган замонавий иссиқхоналар қуриш бўйича таклифлар берилди. Унга кўра, майдони 10 гектар бўлган ҳудудда Жанубий Корея технологиялари асосида замонавий иссиқхона комплекси қурилиши белгиланган. Таклиф “Myung Sung Placon” компанияси раҳбарияти томонидан маъқулланди.

Ўтказилган музокаралар сўнгида кореялик инвесторлар томонидан вилоятимизда иссиқхоналар қуриш бўйича қисқа муддатларда таклифлар берилиши ва келишув имзолаш учун вилоятга яна ташриф буюриши маълум қилинди.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

previous next
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш