Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +20.1C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Гулистон шаҳар давлат хизматлари марказида янги хизмат тури ишга тушди
Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати Гулистон шаҳар давлат хизматлари марказида ҳам амалга оширилади.

Хабарингиз бор, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагиси учун алмаштириш муддати жорий йилнинг якунига қадар этиб белгиланган.

Бугундан бошлаб Гулистон шаҳрида давлат хизматлари кўрсатиш тизимида яна бир қулайлик яратилди.

 Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштирмоқчимисиз? Унда Гулистон шаҳар Давлат хизматлари марказига ташриф буюринг ва ушбу давлат хизматидан фойдаланинг.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Гулистон шаҳар Давлат хизматлари марказига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ускунаси ўрнатилиб, янги давлат хизмати тури бўйича хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

— Бунинг учун ўзингиз билан фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни олишни унутманг, — дейди Гулистон шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Иномжон Йўлдошев. — Марказга ташриф буюриб, электрон навбат олинг ва навбатингизни кутинг. Орадан 10-15 дақиқа ўтиб, сизни марказ операторлари зарур ҳужжатларни росмийлаштириш учун таклиф этади. Мазкур хизмат учун БҲМнинг 70 фоизи миқдоридаги тўловларни тўлаш ҳам сиз истаган усулда шу ернинг ўзида амалга оширилади. Тўловни амалга оширганингиз ҳақидаги чекни операторга тақдим этиб, фотосуратга тушасиз ва планшетда имзо қўйиб, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлингизга оласиз.

Мазкур давлат хизматини кўрсатишда экстериториаллик тамойили амал қилади, яъни яшаш ҳудудингиздан қатъий назар, ушбу хизматдан Гулистон шаҳар ДХМда фойдаланишингиз мумкин, деб хабар беради ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Шунингдек, хабар орқали эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига 2021 йилнинг 31 декабрига қадар алмаштириш белгиланганлигини яна бир бор эслатади.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

previous next
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш