Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +20.1C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Депутатлар ва тадбиркорлар вилоят ҳокимининг мурожаатини тингладилар
Аввал хабар берганимиздек, бугун вилоят ҳокимлигида Ғофуржон Мирзаевнинг ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича тадбиркорлар ва жамоатчиликка мурожаат йўллади.

Унда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар вакиллари иштирок этди.

Айни жадал ўзгаришлар жараёнида мамлакатимиз иқсодиётини тадбиркорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки аҳолининг бандлиги, даромадининг доимийлиги ва узлуксизлиги, қолаверса, бюджет тушумлари салмоғи айнан тадбиркорликка боғлиқ.  

Шу нуқтаи назардан Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида тадбикорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 8 апрель куни мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида мазкур соҳага бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳокимликлар, вазирликлар ва барча даражадаги раҳбарлар олдига ушбу соҳада вужудга келган муаммоларни бартараф қилиш бўйича қатъий вазифалар белгилаб берилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, Ғофуржон Мирзаев мурожаатида макроиқтисодий кўрсаткичларни ошириш, маҳаллабай ишлаш тизимини жадаллаштириш ва маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтиришда энг асосий омил тадбиркорликни ривожлантириш эканлигини алоҳида таъкидлади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Қайд этиш лозимки, пандемия даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 20 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди. Вилоят ҳокими мурожаатида айнан давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш, пандемия даврида қийинчиликларга учраган тадбиркорларга берилган имтиёзлар ва уларнинг аҳамияти, пандемиядан сўнг тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталди.

Бугун давлат органлари халқнинг турли соҳалар, айниқса, тадбиркорликка оид муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида доимий тарзда ишлаб келмоқда. Ғофуржон Мирзаев бу йўналишда вилоятда бажарилаётган чора-тадбирларга ҳам тўхталди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Якунда маҳаллий кенгаш депутатлари мурожжат юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

previous next
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш