TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Адолатли глобал тизимни биргаликда яратамиз
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи нафақат халқимизнинг, балки дунё жамоатчилигининг ҳам эътиборини тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи нафақат халқимизнинг, балки дунё жамоатчилигининг ҳам эътиборини тортди.

Аввало, шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон Президентининг ўзбек тилидаги нутқи юртдошларимиз қалбида ғурур ва ифтихор уйғотди.

Иккинчидан, давлатимиз раҳбари ушбу нуфузли анжуманда нафақат халқимиз, балки минтақамиз ва жаҳон ҳамжамияти учун ҳам долзарб бўлган халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан, БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш; Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш; БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш; БМТ ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш; 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказиш; Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш; Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш каби ташаббуслар халқаро ҳамжамият эътиборига тақдим этилди.