TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Болалар Омбудсмани

Давлатнинг бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш функцияси Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятида акс этади. Бугунги кунда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашда дунёнинг саксонга яқин мамлакатларида Болалар омбудсмани фаолият юритади. Уларнинг асосий вазифаси “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция қоидаларини қонунчиликка татбиқ этиш, боланинг шахси, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатлари ҳимоясига бутун жамият ва давлатни фаол жалб этишдан иборат.

Болалар ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ёки вакил лавозими биринчи бўлиб Норвегияда 1982 йилда таъсис этилган. Швецияда эса бундай институт 1993 йилда фаолият бошлаган. Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида болалар бўйича Омбудсман институти фаолият кўрсатмоқда. Жумладан Европада (Aвстрия, Белгия, Германия, Дания, Исландия, Испания, Люксембург, Россия, Норвегия, Финляндия, Швеция) ва Лотин Aмерикасида (Гватемала, Колумбия, Коста-Рика, Перу), шунингдек Канада, Исроил ва Янги Зеландияда. Болалар учун омбудсман институти ва унинг яратилиши мамлакатимизнинг БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини назорат қилишнинг ажралмас қисмидир.

Кўпгина хорижий мамлакатларда Болалар омбудсмани фаолияти махсус қонунлар билан тартибга солинади (Полша - 2000 йил 6 январдаги "Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман тўғрисида"; Ирландия - "Болалар бўйича омбудсман тўғрисида" (2002); Франция - "Бола ҳимоячиси тўғрисида" 2000 йил 6 март; Швеция - 1993 йил 1 июлдаги "Болалар омбудсмани тўғрисида"ги қонун; Литва - 2000 йил 25 майдаги "Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назорати тўғрисида"ги қонунлар). Ҳаётимизнинг барча соҳалари каби бола ҳуқуқлари, уларнинг қонуний манфаатларини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий нормаларнинг ишлаб чиқилишига Конституциямиз асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда 1992 йил 9 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Болалар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг ратификация қилиниши болаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий мақомини шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди. Ушбу ҳужжат орқали Ўзбекистон халқаро конвенция қоидалари ва принципларига риоя этиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий қонунчилик тизимини такомиллаштириш бўйича мажбуриятларни ҳамда жаҳон ҳамжамияти олдида жавобгарлик масаласини ўз зиммасига олди. Мамлакатимизда бу йўналишда ўтган йилларда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда жамиятимизнинг бошқа соҳалари каби бу жабҳадаги ишлар ҳам янги босқичга кўтарилди.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш каби вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилиши натижасида мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ҳимоясининг ташкилий ва институционал асослари янада мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 майдаги “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланди.

Ўзбекистонда Омбудсман институтининг ташкил этилиши

Президентимизнинг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилиши натижасида мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ҳимоясининг ташкилий ва институционал асослари янада мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 майдаги “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланди.

Алия Туйгуновна Юнусова 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси биринчи Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани

Алия Туйгуновна Юнусова 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси биринчи Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (кейинги ўринларда — Вакил) ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда бажаради;

Вакил дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас;

Вакилга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин;

Вакилни мажбурий келтиришга, ушлаб туришга, шунингдек, унинг шахсий буюмлари, юки, транспорти, турар жойи ва хизмат хонасини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди;

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишдаги ҳуқуқлари:

  • бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Вакил билан келишилади;
  • давлат органлари ва ташкилотларидан ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан статистик, таҳлилий ва бошқа ахборот ва материаллар сўраб олиш;
  • давлат органларининг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
  • бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари бузилган ҳолатлар ҳақидаги хабарларни ваколатли давлат органлари, мансабдор шахслар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан биргаликда текшириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди кўриб чиқиши учун қонунга мувофиқ масалалар киритиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисларида иштирок этиш ва суд томонидан кўриб чиқилаётган барча масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиш;
  • бола ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни мониторинг қилиш ва мурожаатлар кўриб чиқиш доирасида давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига бола ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
  • ҳаракатларида бола ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимоснома билан кириш;
  • қонунда назарда тутилган ҳолларда боланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги аризалар ва даъволар билан судларга мурожаат қилиш;
  • боланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тиклаш мақсадида суд жараёнларида қонунда белгиланган ҳоллар ва шаклларда шахсан ёки ўз вакили орқали иштирок этиш;
  • аҳоли ўртасида бола ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар бўйича сўровномалар ўтказиш, шунингдек, бола ҳуқуқлари амалга оширилиши тўғрисида статистик маълумотлар йиғиш ва маълумотлар базасини шакллантириш;
  • болалар ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган муассасалар, хизматлар, органларга, шу жумладан, таълим, тиббиёт муассасалари, қамоқда сақлаш жойлари ва жазони ижро этиш муассасаларига мунтазам равишда ва монеликсиз кириш;
  • Ўзбекистон фуқароси ҳисобланган ва хорижий давлат ҳудудида бўлган боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги келишувларга ва бошқа шартномаларга мувофиқ бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд органларига ва омбудсманларига сўровномалар юбориш;
  • ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш, уларнинг аъзолигига кириш, шунингдек, бошқа давлатлар омбудсманлари билан ҳамкорлик қилиш;
Вакил фаолиятининг асосий принциплари:
Қонунийлик
Қонунийлик
Адолатпарварлик
Адолатпарварлик
Демократизм
Демократизм
Инсонпарварлик
Инсонпарварлик
Ошкоралик
Ошкоралик
Ҳар бир инсон учун очиқлик
Ҳар бир инсон учун очиқлик
The rights of the Ombudsman for Children in the exercise of their duties and functions:
Халқаро ҳамкорлик

Бола ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш Вакил фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Ушбу фаолият БМТ ва ЕХҲТ халқаро шартномалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси маърузаларини тайёрлашда иштирок этиш, халқаро ва минтақавий ташкилотларда аъзолик доирасида, хорижий Омбудсманлар билан кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш, халқаро форумлар, чет ел делегацияларини қабул қилишда иштирок етиш, шунингдек, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкасблар мурожаатларини кўриб чиқиш орқали амалга оширилган.

Вакил томонидан хорижий ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан БМТ томонидан бола ҳуқуқларини таъминлашга оид тавсияларини амалга оширишда кенг кўламли ҳамкорликни олиб бормоқда. Бу ўз навбатида ўз натижасини кўрсатмоқда.

Омбудсман институти халқаро майдонда “Б” мақомга эга
Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси (МИҲҲҚМГА) 1993 йилдан буён жаҳондаги мажуд Омбудсман институтлари салоҳиятини баҳолаш бўйича фаолият юритади.

Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси (МИҲҲҚМГА) 1993 йилдан буён жаҳондаги мажуд Омбудсман институтлари салоҳиятини баҳолаш бўйича фаолият юритади.

2020 йилда Глобал альянс томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) фаолиятининг Париж принципларига мувофиқлиги бўйича аккредитациядан ўтказилди

2020 йилда Глобал альянс томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) фаолиятининг Париж принципларига мувофиқлиги бўйича аккредитациядан ўтказилди