eye
Конституциявий суд раиси
Абдусаломов Мирза-Улуғбек Элчиевич
Конституциявий суд раиси
Қабул:
Сешанба 10.00-11.00
Телефон:
987654321
Email:
sdfsfs@dgdgdg.uz

1952 йил 14 февралда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, сиёсатшунос, 1975 йил Тошкент давлат университетининг Юридик факультетини, 1985 йил Тошкент олий партия мактабини тамомлаган. 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси, Олий малака даражали судья. Юридик фанлар номзоди. 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи, 1999 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган, 2006 йилда “Меҳнат шуҳрати”, 2012 йилда “Дўстлик” орденлари билан мукофотланган. Оилали, фарзандлари бор.

Меҳнат фаолиятини 1969 йилда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ўт ўчириш қисмининг катта йўриқчиси лавозимидан бошлаган. 1975-1978 йилларда Сирдарё вилояти прокуратурасининг иш ўрганувчиси, тергов бўлимининг прокурори, 1978-1981 йилларда Сирдарё вилояти прокурорининг вояга етмаганлар ишлари бўйича катта ёрдамчиси, кадрлар бўйича катта ёрдамчиси, 1981-1982 йилларда Сирдарё вилояти Меҳнатобод тумани судининг раиси, 1982-1989 йилларда партия ташкилотининг Сирдарё вилояти қўмитаси маъмурий, савдо ва молия органлари бўлими йўриқчиси, бўлим мудири, партия Марказий қўмитаси маъмурий органлар бўлими мудирининг ўринбосари, 1989-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари, вазир вазифасини бажарувчи, вазирнинг биринчи ўринбосари, 1995-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси, 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси, 2005-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси лавозимларида фаолият юритган.

2021 йил 5 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайланган. 2021 йил 5 февралда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисида Конституциявий суд раиси этиб сайланган.

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш